Самарқанд пахта “план”ини бажарди
Жамият
−
02 Ноябрь 2020
7220Самарқандликлар республикага пахта топшириш режасини тўлиқ бажарди. Бу ҳақида Самарқанд вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати хабар беради.
Самарқандлик пахтакорлар 2020 йилда 216 минг 178 тонна ҳосил териб олди. Бу белгиланган режанинг 100,3 фоизини ташкил қилади.
“Вилоятимиз фермер хўжаликлари ва пахтачилик кластерлари шартномавий мажбуриятни ўз вақтида бажарди. Бу қишлоқ хўжалиги ислоҳотлари натижасидир. Манфаат одамларни далага олиб чиқади ва мўл ҳосил яратади. Бу пахтани етиштириш ва йиғиб олишда ҳам муҳим омил бўлди. Бунинг учун пахта теримига ўз ҳиссасини қўшган барча-барчага миннатдорчилик билдираман”, дейди вилоят ҳокими Эркинжон Турдимов.
Ҳозирга қадар вилоятнинг Каттақўрғон, Пахтачи, Нуробод, Нарпай, Иштихон туманлари пахта режасини бажарган. Пастдарғом, Оқдарё, Пайариқ, Жомбой туманларида эса пахта топшириш режаси ҳали якунланмаган.
Динара Юсупова
LiveБарчаси