Самарқанд халқаро аэропортида “Очиқ осмон” режими жорий этилади
Жамият
−
24 Сентябрь 2022
6650Самарқанд халқаро аэропорти имкониятларидан тўлақонли фойдаланиш ҳамда авиаташувлар бозорида рақобат муҳитини ривожлантириш мақсадида, 2022 йил 1 октябрдан Самарқанд халқаро аэропортида “Очиқ осмон” режими жорий этилади. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди.
“Очиқ осмон” режими Самарқанд халқаро аэропортининг техник имкониятларини инобатга олган ҳолда халқаро ҳуқуқ меъёрларига мувофиқ хорижий авиакомпаниялар учун рейслар ва йўналишлар бўйича чекловларнинг бекор қилинишини англатади.
Эндиликда хорижий авиакомпаниялар ҳаво қатнови тўғрисидаги ҳукуматлараро битимнинг мавжуд ёки мавжуд эмаслигидан қатъий назар Самарқанд халқаро аэропортига авиақатновларни амалга ошира олади.
Жорий йилнинг 1 октябрь санасидан Самарқанд халқаро аэропортида янги тартибнинг жорий этилганлиги тўғрисида чет эл авиация маъмуриятлари ўрнатилган тартибда хабардор этилган.
LiveБарчаси