Самарқанд ИИБ “Муродқул”нинг зўравонлиги бўйича изоҳ берди (видео)

3-саҳифа 24913
image

Ижтимоий тармоқларда Самарқанд шаҳридаги Рустам маҳалласида бир шахс бировнинг уйига босқинчилик қилаётганлиги тўғрисида видео тарқалди. Ушбу воқеа юзасидан Самарқанд вилояти Ички ишлар бошқармаси маьлумот берди.

Қайд этилишича, фуқаро Ф.М. турмуш ўртоғи билан 2020 йилда қонуний ажрашган ва суднинг мажбурий тартибда киритиш тўғрисидаги карорига асосан, МИБ томонидан турмуш ўртоғининг уйига мажбурий тартибда киритиб қўйилган. 

Шундан сўнг, жорий йилнинг 16 июнь куни Ф.М. ва унинг қайнонаси Н.М. ўртасида жанжал бўлиб ўтган. Бунинг оқибатида қайнона ва келин бир-бирларига тан жароҳатлари етказган.

Ушбу воқеадан хабар топган Ф.М. (келин)нинг қариндошлари Н.М. (қайнона)нингуйига келган, бироқ дарвоза ёпиқ бўлгани сабабли дарвозани уриб, ичкарига киришга уринган.

Хабарга кўра, ҳозирда ҳолат юзасидан Самарқанд тумани ИИБ томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Фаррухжон Муродқулов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 833
Рейтинг: 2.9
t
×