Самарқадда эркакка видео билан шантаж қилган она ва унинг 16 яшар қизи ушланди

3-саҳифа

image

Самарқандда фуқарони унга тегишли бўлган видеотасвирни тарқатиб, шарманда қилиш билан қўрқитиб, ундан 2 000 АҚШ доллари талаб қилиб келган 43 ёшли аёл ҳамда унинг 16 яшар қизи ушланди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти Матбуот хизмати хабар берди. 

Қайд этилишича, жорий йилнинг февраль ойи ўрталарида 43 ёшли А.Д. 16 ёшли қизи А.С. билан ўзаро жиноий тил бириктириб, уларда 29 ёшли Б.Г.га тегишли видеолавҳалар мавжуд эканлигини айтиб, уни ижтимоий тармоқларга жойлаштириб, шарманда қилиш билан қўрқитиб келган. Она-бола ушбу маълумотларни ошкор қилмаслик эвазига Б.Г.дан 2000 АҚШ доллар пул талаб қилишган. 

Жорий йилнинг 21 февраль куни эса соат 18:30 ларда А.С. Б.Г.дан талаб қилинган 2 000 АҚШ долларидан 650 долларини олаётган вақтида ушланган ҳамда пуллар холислар иштирокида ашёвий далил сифатида расмийлаштириб олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Самарқанд шаҳри бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан А.Д. ҳамда А.С.ларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 165-моддаси 2-қисми “в” банди (товламачилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, улар гумон қилинувчи тариқасида жиноят ишига иштирок этишга жалб қилинганлар.

Ҳозирда тергов давом этмоқда.

Таъкидлаш жоизки, Жиноят кодексининг нормаларига кўра, мазкур жиноятни содир этган шахс суд томонидан 5 йилдан 10 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

450

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг