“Саломга яраша алик”. Россия Британия парламентининг 287 нафар аъзосига санкция киритди

Олам 6176
image

Россия Буюк Британиянинг Давлат думаси депутатларига қарши санкцияларига жавобан Британия парламенти Жамоатчилик палатасининг 287 нафар аъзосига шахсий чекловлар киритди. Бу ҳақда Россия Ташқи ишлар вазирлиги баёнот берган.

“Буюк Британия ҳукуматининг жорий йилнинг 11 мартда Россия Федерацияси Федерал Мажлиси Давлат Думасининг 386 нафар депутатини санкция рўйхатига киритиш тўғрисидаги қарорига жавобан, ўзаро келишув асосида 287 нафар британиялик депутатга нисбатан шахсий чекловлар жорий этилмоқда”, дейилади баёнотда.

Қайд этилишича, Россия Федерациясига киришига рухсат берилмаган шахслар Лондонда Россияга қарши санкция воситаларини ўрнатишда энг фаол иштирок этганлар ва Буюк Британияда русофобик истерияни уйғотишга ҳисса қўшганлардир.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 11 март куни Буюк Британия Ташқи ишлар вазирлиги Давлат думасининг 386 нафар депутатига Донецк ва Луганск халқ республикаларини тан олгани учун санкциялар киритди ва бу Россиянинг Украинадаги ҳарбий амалиётини бошлаш учун баҳона эканлигини таъкидлаганди.

Диёра Абдураҳмoнова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 247
Рейтинг: 3
t
×