Салоҳ ПСЖга ўтиши мумкин

Спорт

image

Франциянинг ПСЖ футбол клуби АҚШ жамоасига ўтиб кетган аргентиналик Лионель Мессининг ўрнига “Ливерпуль” юлдузи Муҳаммад Салоҳни олиб келмоқчи. Бу ҳақда “Sports Zone” хабар берди.

Манбага кўра, ПСЖ раҳбари Марокашда мисрлик ҳужумчи билан учрашган. Ҳар икки томон дўстона алоқада экани айтилмоқда. 

Клуб “раислари”нинг фикрича, “Ливепуль”нинг тарихий тўпурари Мессининг йўқлигини умуман сездирмайди.

Шунингдек, муваффақитясиз мавсумни бошдан кечирган “Ливерпуль” таркибдаги ўзгаришларни шакллантириш учун, даромад келтирадиган ҳар қандай таклифни кўриб чиқиши мумкин.

Соҳа мутахассисларининг таҳлилига кўра, бу масала қийин, лекин имкони бор бўлган иш ҳисобланади. 

Маълумот учун, Муҳаммад Салоҳ 2022/2023 йилги мавсум “Ливерпуль” таркибида 38 та ўйинда майдонга тушиб, 19 та гол ва 12 та голли узатмага муаллифлик қилган.

Муҳсинжон Умурзоқов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

ПСЖ футбол Муҳаммад Салоҳ

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг