Салоҳ “Ливерпуль” билан янги шартнома имзолайдими?
Спорт
−
22 Апрель 2022
3354“Ливерпуль” футболчиси Муҳаммад Салоҳ клуб билан янги шартнома имзолашга умид қилмоқда. Бироқ унинг кетишини хоҳлашса, барчаси ўзгариши мумкин. Бу ҳақда Салоҳнинг сўзларига таяниб, “FourFourTwo” нашри хабар берди.
“Янги шартнома имзолайманми? Ҳа, мен шундай, деб ўйлайман. Аммо кетишимни хоҳласалар, ҳаммаси ўзгаради! Билмайман, “Ливерпуль” билан шартномамда бир йилим қолди. Ўйлайманки, мухлислар нима истаётганимни билишади, лекин шартнома имзолашим фақат пул билан боғлиқ эмас. Мен ўзимни ҳар қандай ҳолатда xотиржам тутаман. Ҳеч нарса мени ташвишланишга мажбур қилмайди. Мавсум ҳали тугамади, шунинг учун уни қўлимиздан келганича яхши якунлайлик, бу энг муҳими. Олдинда бизни нима кутаётгани номаълум”, деган Муҳаммад Салоҳ
Маълумот ўрнида, Салоҳ жорий мавсум “Ливерпуль” сафида барча турнирлар доирасида 42 та ўйинда майдонга тушиб, 30 та гол урди ва 12 та голли узатмани амалга оширди. 29 ёшли футболчининг амалдаги шартномаси 2023 йилда якунига етади.
LiveБарчаси