Салоҳ кетма-кет учинчи маротаба “Ливерпул”нинг энг яхши ўйинчиси бўлди 

Спорт 2047
image

"Ливерпуль" клубининг мисрлик ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳ мерсисайдликлар клубининг февраль ойидаги энг яхши ўйинчиси бўлди. Бу ҳақда Англия жамоаси расмий сайтида хабар берилган.  

Мисрлик форвард қишнинг сўнгги ойининг энг яхши футболчисига овоз бериш жараёнида ярим ҳимоячи Кертис Жонс ва ўнг қанот ҳимоячиси Трент Александр-Арнольдни мағлуб этди. 

Эътиборли томони шундаки, Салоҳ ушбу совринни кетма-кет учинчи маротаба қўлга киритди. 

Мерсисайдликлар клуби мухлислари футболчини ўтган йил декабрь ва жорий йил январь ойларида ҳам танлаганди. 

Ўтган мавсумда Англия премьер-лигасида ғолиб чиққан "Ливерпуль" 46 очко билан мамлакат чемпионатида еттинчи ўринда бормоқда. Бу ҳолатда, "Манчестер Сити" пешқадам бўлиб турибди.

Рушана Султонова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 38
Рейтинг: 3.1
Теглар
t
×