Салмон Рушдийга ҳужум қилган шахс 25 йилга қамалиши мумкин

Олам

image

Кеча, 18 август куни АҚШнинг Нью-Йорк штатида ёзувчи Салмон Рушдийга ҳужум қилган 24 ёшли Ҳади Матарга расман қотилликка уриниш, қурол билан ҳужум қилиш ва тан жароҳати етказиш айблови қўйилди. Бу ҳақда “Deutsche Welle” нашри хабар берди.

Қайд этилишича, айбланувчи судга қамоқхона кийимида ва кишанда олиб келинган. У қотилликка уриниш моддаси бўйича 25 йилгача қамоқ жазосига ҳукм қилиниши мумкин. Судья Матарни гаров эвазига қўйиб юборишдан бош тортган. Ҳужум сабаблари номаълумлигича қолмоқда.

Жорий йилнинг 17 август куни Ҳади Матар “The New York Post” нашрига берган интервьюсида Рушдийнинг “Шайтоний оятлар” романидан бор-йўғи бир неча саҳифани ўқиб чиққанини ва унга нисбатан салбий муносабатда эканлигини айтган.

“Мен бу одамни ёқтирмайман. Мен уни яхши одам деб ўйламайман”, дейди айбланувчи.

Шунингдек, у Рушдийни исломга ҳужум қилган шахс деб билишини қўшимча қилган.

Эслатиб ўтамиз, 12 август куни “Букер” мукофоти совриндори, ёзувчи, ислом олами вакилларининг қаттиқ танқидига учраган китоб муаллифи Салмон Рушдий Америка Қўшма Штатларида ҳужумга учради. Воқеа Нью-Йорк шаҳрида жойлашган Чотакуа институтидаги тадбир вақти юз берган. Ёзувчи саҳнада вақти ўтирганлардан бири ёнига чиқиб, уни пичоқлаган. 

Номаълум шахс Рушдийни жамоатчиликка таништириш вақтида унга ҳужум қилган ва калтаклаган. Ҳужум қилган шахс қўлга олинган.

Рушдий Ҳиндистоннинг Мумбай шаҳрида туғилган. У 1998 йилда ёзган “Шайтон оятлари” номли романи билан танқидларга учраган. Унинг асарлари Ҳиндистон, Покистон, Саудия Арабистони, Сомали ва бошқа мамлакатларда тақиқланган.

Роман нашр этилганидан бир йил ўтиб, Эрон етакчиси Оятуллоҳ Али Ҳоманаий фатво (фармон) чиқариб, китобнинг чиқарилишига алоқадор бўлганларнинг ҳаммасини қатл қилишга буюрган. Эроннинг турли жамғармалари Рушдийнинг боши учун мукофотни 3,3 млн долларгача кўтарган.

Шундан сўнг, Ғарб мамлакатларида, хусусан, АҚШ ва Британиядаги мазкур китоб сотиладиган дўконларга ўт қўйиш ва ҳужумлар бошланган, Японияда эса китоб таржимаси муаллифи ўлдирилган.

1990 йилда Рушдий Ислом динига ҳурмат сўзларини изҳор қилиб, омма олдида кечирим сўради, бироқ Эрон Ҳукумати фатвони бекор қилмади.

Фарангиз Салимова


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

79

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг