“Саховат” уйларида яшовчиларга ҳам қарилик нафақаси берилади
Жамият 29 Апрель 18:39
2569
Энди аввал ишламаган, “Саховат” уйларидаги яшовчи 1 мингга яқин ёши улуғ кишиларга ҳам шахсий харажатлари учун қарилик нафақасининг 20 фоизи тўлаб берилади. Бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиёев бугун, 29 апрель куни бўлиб ўтган йиғилишда маълум қилди.
Шунингдек, ногиронлиги бўлган болаларнинг маънавий камол топиши учун 108 та мактаб-интернатга ҳар йили 20 мингдан ортиқ махсус адабиётлар харид қилинади.
Ҳозирда ногиронлик пенсияси фуқароларнинг аввалги ишлаган стажи ва ойлигидан келиб чиқиб ҳисобланади. Бу 75 мингдан ортиқ ишлаётган ногиронлиги бор фуқароларнинг даромадига бевосита таъсир қилмоқда. Шу боис уларнинг пенсияси ҳар икки йилда қайта ҳисобланиб, иш стажи ва ойлигига қараб ошириб борилади. Бунга 300 миллиард сўм маблағ йўналтирилади.