Сакен Полатов Осиё бокс конфедерациясига вице-президент бўлди

Спорт 4368
image

Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси раиси ўринбосари, Ўзбекистон бокс федерацияси раисининг биринчи ўринбосари, Осиё бокс конфедерацияси Ижроия Қўмитаси аъзоси, Осиёда боксни ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш фонди раҳбари Сакен Полатов Осиё бокс конфедерациясининг вице-президенти лавозимига сайланди. 

Миллий олимпия қўмитаси Матбуот хизматининг хабарига кўра, Полатов 1–2 май кунлари ўтказилган Ижроия Қўмитаси аъзолари йиғилишида катта фарқдаги овоз билан Осиё бокс конфедерацияси вице-президенти лавозимига сайланган. 

Сакен Полатов 2019 йилнинг апрель ойида Бангкокда ўтказилган ASBC Бош ассамблеяси давомида Ижроия Қўмита аъзолигига сайланганди.

Умиджон Нозимжонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 103
Рейтинг: 3.1
t
×