Саиджамшид Жафаров профбоксда дебют қилади
Спорт
−
23 Ноябрь 2024 2479 1 дақиқа
Бокс бўйича Осиё чемпиони ва жаҳон чемпионати совриндори, ўзбекистонлик Саиджамшид Жафаров 30 ноябрь куни профессионал боксда дебют жангини ўтказади. Бу ҳақда “RCC Boxing Promotions” матбуот хизмати хабар берди.
Саиджамшид Жафаров 30 ноябрь куни Екатеринбург шаҳрида ташкил этиладиган турнирда россиялик Гор Оганесянга қарши рингга чиқиши режалаштирилган. 25 ёшли Жафаровнинг 23 ёшли рақиби шу вақтга қадар профбоксда 3 та жанг ўтказиб, 1 та ғалаба, 1 та дуранг ва мағлубият қайд этган.
Эслатиб ўтамиз, ўтган йили сентябрь ойида Саиджамшид Жафаров профбоксга ўтиб, Россиянинг “Premier Boxing Academy” промоутерлик компанияси билан шартнома имзолаганди.
Live
Барчаси