Саидёқуб Қаҳрамонов UFC'даги навбатдаги жангини Нурмуҳамедовга қарши ўтказади
Спорт
−
06 Октябрь 2022
3944Ўзбекистонлик ММА жангчиси Саидёқуб Қаҳрамонов UFC промоушендаги навбатдаги жангини жорий йилнинг 17 декабрь куни Саид Нурмуҳамедовга қарши ўтказади. Бу ҳақда Саидёқуб Қаҳрамоновнинг ўзи маълум қилган.
Саид Нурмуҳамедовни Ҳабиб Нурмуҳамедовга ҳеч нарса боғлаб турмайди. Шунчаки иккиси бир-хил фамилияга эга, холос. Ҳабибга қариндош бўлмаса-да, Саиднинг UFC'даги натижалари ёмон эмас. Яъни, унинг ҳисобида 5 та жангда 4 та ғалаба мавжуд.
Самарқандлик спортчи аралаш жанглар бўйича дунёнинг энг нуфузли ташкилоти бўлган UFC'да октагонга кўтарилган 4 нафар ўзбекистонликдан бири ҳисобланади. Қаҳрамоновдан ташқари UFC'да Маҳмуд Муродов, Заррух Адашев ва Лилия Шакирова ҳам жанг ўтказган. Адашев ва Шакирова ҳозирда промоушенда жанг ўтказмаяпти. Оддий қилиб айтганда, UFC улар билан шартномани узайтирмаган. Муродов эса навбатдаги жангини шу йилнинг 22 октябрь куни Абу-Дабида ўтказади.
Маълумот учун, Қаҳрамонов ҳозиргача UFC'да иккита жанг ўтказиб, иккисида ҳам ғалаба қайд этган.
LiveБарчаси