Саида Мирзиёева Президент якшанба куни ошхона ишларида рафиқасига ёрдамлашишини айтди
Жамият
−
09 Май 2021
48021Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг тўнғич қизи Саида Мирзиёева Президентнинг оиласи дам олиш кунларини қандай ўтказишига оид суратларни эълон қилди.
Суратларда ўчоқ бошидаги Саида Мирзиёева, таом тайёрлаётган биринчи хоним ва Президентнинг кенжаси Миралишерни кўриш мумкин.
Саида Мирзиёевага кўра, ҳафтанинг ҳар якшанба кунлари бутун оила тўпланиб, севимли таомларни тайёрлашади. Ошхона ишларига Президент Мирзиёев ҳам ёрдамлашади.
Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди Васийлик кенгаши раисининг ўринбосари Саида Мирзиёева ўз саҳифасида шундай ёзади:
“Якшанба. Aнъанага кўра бу куни севимли таомларимизни тайёрлаймиз. Улардан бири — кулчатой. Ойижоним эрталабдан хамир қорадилар. Дадажоним бошчилигида бутун оиламиз дастурхон атрофига тўпланиб, ойижоним тайёрлаган хамирни тахтакачда кесамиз. Ойижоним эса эндигина пишган масаллиқлар - картошка, нўхотни узатиб турадилар.
Тайёрланиш усулига кўра, кулчатой кесма лағмонни эслатади.
Кичкинтойим бизнинг энг катта ёрдамчимиз, милклари билан суяк чайнашга уринади. Таом тезроқ пишишини ҳаммадан кўпроқ шу кутса керак”.
LiveБарчаси