Саида Мирзиёева Мисрдаги “Ал-Азҳар” масжидини зиёрат қилди (фото)

Жамият

image

Кеча, 9 декабрь куни Президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева Қоҳирада Шайх Зоид номидаги “Инсоний биродарлик” мукофоти ҳайъати йиғилиши доирасида энг қадимий масжидлардан бирини зиёрат қилди. Бу ҳақда Мирзиёева ўзининг Telegram-каналида хабар берди.

Қайд этилишича, Саида Мирзиёева "Ал-Азҳар" мажмуаси Бош имоми Шайх Аҳмад Муҳаммад Таййиб билан учрашган.

Учрашув давомида тинчлик, ўзаро англашув ва инсон қадр-қимматини юксалтириш орқали мукофот миссиясини амалга оширишнинг долзарб масалалари муҳокама қилинган. Инсоний биродарлик декларациясида белгиланган тамойилларни сақлаб қолиш ва ривожлантириш, глобал миқёсда ҳамкорлик ва ўзаро ҳурматни мустаҳкамлашга қаратилган ташаббусларни қўллаб-қувватлаш зарурлиги қайд этилган.

“Энг қадимий масжидлардан бири – “Ал-Азҳар”ни зиёрат қилиш шарафига муяссар бўлдик”, дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Саида Мирзиёева Миср бош имоми билан учрашганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Миср Саида Мирзиёева “Ал-Азҳар”

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг