Саида Мирзиёева Мишель Бачелетни Ўзбекистонга чақирди 

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг тўнғич қизи - Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди Васийлик Кенгаши раиси ўринбосари Саида Мирзиёева БМТнинг инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари Мишель Бачелетни Ўзбекистонга таклиф қилди. Нодавлат фонд раиси ўринбосари Мирзиёевага кўра, Ўзбекистонда кўрсатишга ва гапириб беришга арзигулик тарафлар кўп. Бу ҳақда у ўзининг Telegram-каналида хабар қолдирди. 

Айни вақтда Фонд Васийлик Кенгаши раиси Комил Алламжонов билан Швейцариянинг Женева шаҳрида бўлиб турган Саида Мирзиёева бугун, 25 апрель БМТнинг инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари Мишель Бачелет билан учрашди.

“Фондимиз мамлакатимизда аёлларни камситиш ҳолатларини бартараф этишга имкон қадар ҳисса қўшмоқда. Гендер тенглиги ҳимояси эса миллий сиёсат даражасига кўтарилган. Умид қиламанки, кўзлаган ишларимизни уддалаймиз. Биз олдинга юряпмиз, ҳамкорлик кўприкларини ўрнатяпмиз, саъй-ҳаракатларимизни жаҳон миқёсида намойиш этяпмиз”, дейди Саида Мирзиёева.

Қайд этилишича, Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди Васийлик Кенгаши раиси ўринбосари Бачелет хонимни катта мамнуният билан Ўзбекистонга таклиф қилган. 

“Кўрсатишга, гапириб беришга арзийдиган тарафларимиз кўп. Энг муҳими, мақсадга эришишга тайёрлигимизни намойиш эта оламиз”, дейди Президентнинг тўнғич қизи.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

155

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг