Саида Мирзиёева лағмонни тузсиз пиширгани ҳақида гапириб берди

Жамият

image

Масс-медиа фонди Васийлик кенгаши раиси ўринбосари Саида Мирзиёева лағмон таоми билан боғлиқ бир воқеа ҳақида ҳикоя қилиб берди. Бу ҳақда у ўзининг Telegram каналида ёзган.

“Турмушга чиқишдан олдин овқат қилиш унча қўлимдан келмас эди.  Фақат битта овқат — чўзма лағмонни пиширишни билардим деса ҳам бўлади. Болалигимдан бу овқатни жуда яхши кўраман. Уни тайёрлашнинг қийин томони – хамирни ингичка қилиб чўзганда у узилиб кетмаслиги керак. Онам шундай ўргатганлар. Анча ҳаракат қилиб, охири эплаб кетганман.

Шундай қилиб, янги оилада, янги келин сифатида яқинларимга маҳоратимни намойиш этишга қарор қилдим. Уялиб қолмаслик учун онамдан лағмоннинг батафсил рецептини сўраб олдим. Онам масаллиқларнинг аниқ рўйхатини ёздирдилар. Фақат битта нарса – тузни айтиш хаёлларига келмабди.

Шундай қилиб, кўриниши иштаҳаочар лағмоним пишди. Мазаси эса...тузсиз тасаввур қилаверинг”, деб ёзади, Мирзиёева.

Унинг қўшимча қилишича, “оила аъзолари ўта хушмуомала бўлганлари учунми, лағмонни мақтаб-мақтаб беш дақиқада паққос туширишган”. Туздон талаш бўлгани эса...

Маълумот учун, Саида Мирзиёева Масс-медиа фонди Васийлик кенгаши раисининг ўринбосари ҳисобланади. Шунингдек, у – Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг катта қизи.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

1314

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг