Саида Мирзиёева биринчи иш куни қандай ўтганини маълум қилди
Жамият
−
15 Апрель 2019
13539Аввалроқ, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг тўнғич қизи Саида Мирзиёева Президент Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директори ўринбосари лавозимида иш бошлагани ва бугун, 15 апрель куни Мирзиёева иштирокида илк йиғилиш ўтказилгани ҳақида хабар берган эдик.
Саида Мирзиёева ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифаси орқали биринчи иш куни қандай ўтгани, жамоаси ва фаолияти ҳақида маълум қилди.
“Бугун Президент Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигидаги биринчи иш куним. Янги жамоа, мутахассислар билан танишдим, олдимизга қўйилган вазифалар юзасидан ўзаро фикр алмашдик.
Амалга оширилиши керак бўлган ишлар жуда кўп. Муаммолар ҳам етарлича. Уларни ҳал қилиш тинимсиз меҳнат талаб этади. Зиммамиздаги бу вазифаларни Агентликнинг кучли жамоаси билан биргаликда ва ҳамжиҳатликда уддалаймиз, деб ишонаман”, деб ёзади Саида Мирзиёева.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь