Саида Мирзиёева ижтимоий тармоқда расмий саҳифасини очди
Жамият
−
15 Апрель 2019
11536Хабарингиз бор, жорий йилнинг 12 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг тўнғич қизи Саида Мирзиёева Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директорининг ўринбосари лавозимига тайинланган эди.
Ўтган ҳафта охирида ишга киришган Саида Мирзиёева Instagram ижтимоий тармоғида расмий саҳифасини очди. Унинг ижтимоий тармоқдаги илк постлари Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг ижтимоий ва маънавий-маърифий соҳаларга оид бешта ташаббуси ҳақида бўлди.
Саида Мирзиёева Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида Ўзбекистон Республикасининг чет элларда ижобий имижини шакллантириш – PR-марказ вазифаси ижроси, шунингдек, агентликнинг давлат органлари ахборот хизматлари фаолиятини мувофиқлаштириш каби вазифалар учун масъул бўлади.
Қайд этиш лозимки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорига асосан, Агентлик директори ўринбосарларининг мақоми Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчисининг ўринбосарига тенглаштирилган.
LiveБарчаси