Сафоев: Бизда абитуриентларни олий таълимга қамраб олиш Афғонистондан ҳам паст
Жамият
−
25 Январь 2020
6740Ўзбекистонда аҳолининг камбағаллик даражасини камайтиришнинг энг мақбул йўли таълимни, олий таълимни яшхилаш экани айтилди. Олий Мажлис Сенати раисининг биринчи ўрибосари Содиқ Сафоев бугун, 25 январь куни Халқаро пресс-клубнинг навбатдаги сессиясида шундай икр билдирди.
Бугунги сессия Ўзбекистон Республикаси Президентнинг Олий Мажлисга йўллаган Мурожаатномасига бағишланган. Унда Сенат раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоев, Қонунчилик палатаси Спикерининг биринчи ўринбосари Акмал Саидов, Молия вазири Жамшид Қўчқоров, Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов, Адлия вазири Русланбек Давлетов иштирок этишмоқда.
ХПК сессиясида Содиқ Сафоев Ўзбекистон Президентининг парламентга йўллаган мурожаатида илмий потенция борлигини таъкидлаб ўтди.
“Президент мурожаати катта мулоҳозаларни ўзида акс эттирган. Мурожаатнома замирида катта таҳлиллар ва бўлаётган жараёнларни чуқур ўрганишлар ётибди. Бу ҳужжатни бир маротаба эшитиш, ёки ўқиш кифоя эмас. Чунки бу ҳужжат катта илмий потенциалга эга”, дейди Сафоев.
Шунингдек, у Президент мурожаатида айтиб ўтилган олий таълим ва қашшоқлик масалаласига тўхталиб, улар бир-бирига боғлиқ экани, Ўзбекистонда ёшларни олий таълимга қамраб олиш аянчи аҳволдалигини айтиб ўтди.
“Қашшоқликдан чиқиш учун энг мақбул ечим бу таълим тизмини яхшилашдир. Чунки илмли одам ҳеч қачон камбағал бўлмайди. Афсуски, бизда олий таълимга абитуриентларни қамраб олиш қўшни давлатлар орасида энг паст кўрсаткичда. Ҳатто, Афғонистондан хам”, деган Сенат раисининг биринчи ўринбосари.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Олий Мажлис палаталарига мурожаати давомида аҳолининг 4-5 млни етарли даромадга эга эмаслигин маълум қилди. Шунингдек, Президент халқаро ташкилотлар билан биргаликда биринчи марта камбағалликни камайтириш бўйича дастур ишлаб чиқишни таклиф қилди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь