Сафина Саъдуллаева енгил атлетика бўйича “Бриллиант лига”да ғолиб бўлди
Спорт
−
08 Август 2022
4499Жорий йилнинг 6 август куни енгил атлетика бўйича Польшада “Бриллиант лига” мусобақаси ўтказилди.
Енгил атлетиканинг баландликка сакраш йўналиши бўйича жаҳоннинг энг кучли спортчиларидан бири бўлган ўзбекистонлик Сафина Саъдуллаева “Бриллиант лига” мусобақасида олтин медални ютишга муваффақ бўлган.
Аҳамиятлиси шундаки, Сафина жаҳон чемпионатидан кейинги нуфузли ўринда турувчи мусобақада ғалаба қозонган биринчи ўзбекистонлик атлетга айланди.
1. Сафина Саъдуллаева (Ўзбекистон) – 1,92 метр;
2. Ярослава Магучих (Украина) – 1,92 метр;
3. Катерина Табачник (Украина) – 1,88 метр.