Садриддин Ҳасанов дунёнинг энг истиқболли футболчилари қаторига киритилди

Спорт

image

Британиянинг “The Guardian” нашри 2008 йилда туғилган энг истиқболли 60 футболчидан иборат рўйхатни эълон қилди. Унда U-17 Осиё чемпионлигини қўлга киритган ўзбекистонлик футболчи Садриддин Ҳасанов ҳам бор.

“Ўзбекистон U-17 терма жамоаси апрель ойида ўтказилган U-17 Осиё кубоги финалида Саудия Арабистонига қарши баҳсда танаффусга 0:0 ҳисоби билан йўл олди. Бироқ жамоа иккита қизил карточка туфайли тўққиз киши бўлиб қолган эди. Шу пайт катта саҳнага Ҳасанов чиқди. У жамоани илҳомлантира олди, ажойиб соло юриш орқали гол урган ҳолда 2:0 ҳисобидаги ғалабани таъминлади. Турнир давомида тўртта гол урган Ҳасанов мусобақанинг энг яхши футболчиси, деб топилди.

Чап қанотдан ичкарига ёриб киришни ёқтирадиган, тез, кучли ва гол сезгиси юқори бўлган Ҳасановда ғолиблик руҳияти ҳам бор. Ҳасанов Осиёда “Йилнинг энг яхши ёш футболчиси” бўлишга даъвогар”, дейилади мақолада.

Рўйхатда Ҳасановдан ташқари Қозоғистоннинг “Қайрат” клуби ҳужумчиси Дастан Сатпаев ҳам ўрин олган. Бундан ташқари, рўйхатга “Барселона” футболчилари Тони Фернандес, Дро Фернандес ва Нико Гиллен, “Боруссия Дортмунд” ҳужумчиси Самуэле Инасио, “Бавария” ярим ҳимоячиси Карл Леннарт ҳамда ПСЖ форварди Ибраим Мбайе ҳам киритилган.

Маълумот учун, Садриддин Ҳасанов Ислом Исмоилов бошчилигидаги Ўзбекистон U-17 терма жамоаси билан  U-17 Осиё чемпионлигини қўлга киритиб, мусобақанинг энг яхши футболчиси деб топилган эди. Ислом Исмоилов шогирдларига жорий йилнинг 3- 27 ноябрь кунлари Қатарда бўлиб ўтадиган FIFA U-17 Жаҳон чемпионати иштирок этади.


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон U-17 Садриддин Ҳасанов

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг