Садоқат рамзими? Кремль Тўқаевнинг сайловдан кейин Россияга келишини қандай баҳолаяпти?
Олам
−
28 Ноябрь 2022
5434Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тўқаев республика раҳбари этиб қайта сайланганидан сўнг илк хорижий ташрифи учун Россияни танлади, бу икки давлатнинг яқинлигидан далолат беради. Бу ҳақда Россия раҳбари матбуот котиби Дмитрий Песков ўз интервьюсида маълум қилди.
“Бу жуда муҳим. Бу мамлакатларимизнинг яқинлигини, икки томонлама муносабатларнинг Остона учун ҳам, Москва учун ҳам муҳимлигини яна бир бор кўрсатади”, дейджи Песков.
У Қозоғистон Россия учун жуда муҳим иттифоқчи ва ҳамкор эканлигини ва Москва бу йўналишда давом этишини таъкидлади.
20 ноябрь куни Қозоғистонда навбатдан ташқари президентлик сайловлари бўлиб ўтди. 2019 йил ўрталаридан буён мамлакатнинг юқори лавозимини эгаллаб келаётган Тўқаев 81,31 фоиз овоз билан ғалаба қозонди. У 26 ноябрь куни лавозимга киришди. Тўқаевнинг ваколат муддати етти йил бўлади, шундан сўнг у энди давлат раҳбари лавозимига сайлана олмайди.
Тўқаев Россияга кеча, 27 ноябрь куни етиб келди. Бугун Кремл деворлари ёнидаги Номаълум аскар қабрига гул қўйди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь