Садир Жапаров майдонга тушган ўйинда 3 та жавобсиз гол қайд этилди
Спорт
−
30 Август 2023 23650 1 дақиқа
Қирғизистонда “Барселона”нинг 29-академияси очилиши муносабати билан бугун, 30 август куни “Барселона” афсоналари ва Марказий Осиё фахрийлари ўртасида ўртоқлик ўйини ташкил этилди. Мазкур баҳсда давлат раҳбари Садир Жапаров ҳам “Осиё афсоналари” сафида майдонга тушди.

Шунингдек, Ўзбекистон вакили сифатида Сервер Жепаров, Азамат Абдураимов, Бахтиёр Ашурматов, Леонид Кошелев каби фахрийлар иштирок этди.
Аввал айтилганидик, ҳозирда ЎФА биринчи вице-президенти лавозимида фаолият олиб бораётган собиқ ҳакам Равшан Эрматов ўйинни бошқариб борди.

Учрашув “Осиё афсоналари”нинг 0:3 ҳисобидаги мағлубияти билан якунланди. “Барселона” афсоналари сафида Ривальдо, Сорин ва Савиола ўз ҳисобига гол ёздириб қўйди.


Live
БарчасиРоналдудан яхшироғини топа олмайсиз – Трамп
06 Декабрь
Наманганда яна зилзила бўлди
06 Декабрь