Садир Жапаров истеъфога чиқди

Олам

image

Қирғизистон Республикасининг янги сайланган Президенти Садир Жапаров Бош вазир лавозимидан истеъфога чиқди. Бу ҳақда Қирғизистон Республикаси Президенти девони раҳбари Суюнбек Касмамбетов журналистларга маълум қилди.

Унга кўра, навбатдан ташқари президентлик сайловларининг расмий натижалари эълон қилингач, Садир Жапаров Қирғизистон Республикаси Бош вазири лавозимидан истеъфога чиққан ва амалдаги Ҳукумат тарқатилган.

“Худди шу ҳужжат билан Ҳукумат амалдаги аъзоларига янги Ҳукумат сайлангунга қадар ўз вазифаларини бажариш вазифалари юклатилган”, дейди Президент маъмурияти раҳбари.

Эслатиб ўтамиз, Қирғизистон Марказий сайлов комиссияси 10 январь куни муддатидан олдин ўтказилган президентлик сайловида Садир Жапаров ғалаба қозонганини расман эълон қилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

2764

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг