Саакашвилининг саргузаштлари давом этади – у бу сафар ҳам “қовун туширди”

Олам

image

Грузия собиқ Президенти ва Одесса вилоятининг собиқ губернатори Михаил Саакашвили одамлар олдида тез-тез ноқулай вазиятларга тушиб қолиши билан ҳам машҳур. Бугун, 24 апрель куни Украинанинг Юқори радасида бўлиб ўтган “Халқ хизматкори” фракциясининг йиғилишига Украина байроғи кўкрак нишони билан келди.

Украина Президенти Владимир Зеленский Саакашвилини бош вазир ўринбосарининг ислоҳот масалалари бўйича ўринбосари бўлишга таклиф қилган эди. Олий Рада бунга овоз бериш керак, аммо депутатлар орасида унинг номзодини қўллаб-қувватловчилар ҳозирча топилмаяпти.

Украинанинг “Наш” телеканали орқали узатилган кўрсатувда Саакашвили фракция йиғилишига Украина байроғини кўксига тақиб келганини кўриш мумкин эди. Бироқ сиёсатчи уни нотўғри таққани кўриниб қолди. Украина байроғи иккита рангдан иборат - юқоридаги кўк, пастда сариқ. Саакашвили байроқни тескари таққанича, Юқори радага кириб борган.

Йиғилиш тугагач, Михаил Саакашвили журналистларга кўриниш берган. Бу сафар унинг кўксидаги байроқ тўғри тақилган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Михаил Саакашвили

Баҳолаганлар

432

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг