Саакашвилининг аҳволи оғирлашди
Олам
−
19 Ноябрь 2022
12080Грузиянинг қамоқдаги собиқ Президенти Михаил Саакашвилининг аҳволи унчалик яхши эмас. Текширувлар Саакашвилининг танасида оғир металлар, жумладан, симобнинг меъёридан ошиб кетганлигини кўрсатган. Бу ҳақда бугун, 19 ноябрь куни собиқ Президентнинг онаси Гиули Аласания маълум қилди.
Онанинг сўзларига кўра, ўғлининг танасида оғир моддалар топилгани унинг озод қилинишига сабаб бўлади.
“Симоб бор эди. Бу шифокорлар хулосасида ҳам санаб ўтилган. Бундан ташқари, унинг танасида таллий мавжуд. Қандай қилиб ушбу моддалар унинг танасига киргани номаълум. Хулосага кўра, оғир моддалар бор. Бу эса Саакашвилини зудлик билан озод қилиш учун асос бўлиб хизмат қилади”, деган собиқ Президентнинг онаси.
Шунингдек, Михаилнинг адвокати Шалва Хачапуридзе ҳам мижозининг соғлиғи ёмонлашгани борасида бир-нечта тиббий хулосалар тайёрламоқда.
Маълумот учун, Саакашвили 2004-2013 йилларда кетма-кет икки муддат Грузия Президенти бўлган. Кейинчалик у Украинада ҳам турли лавозимларда ишлаган. Аммо Украинанинг собиқ Президенти Пётр Порошенко билан муносабатлари бузулиши натижасида унга берилган украин паспорти бекор қилинган. Владимир Зеленский Президентликка сайлангач, Саакашвилига Украина фуқаролиги қайтариб берилди. 2021 йилнинг сентябрь ойида у Грузияга қайтиб келди ва ҳибсга олинди.
LiveБарчаси
Медведев Хитойга борди.
10:15