Саакашвилини Грузиянинг бугунги “ҳукмдор”лари заҳарлаганми?

Олам

image

Грузиянинг собиқ Gрезиденти Михаил Саакашвили энди республика сиёсий ҳаётида иштирок этмайди. Унинг аҳволи ёмонлашмоқда, Саакашвили эса ўзининг эҳтимолий заҳарланишида Грузия расмийларини айбламайди. Бу ҳақда сиёсатчининг онаси Гиули Аласания Саакашвилининг Facebook’даги саҳифасида маълум қилди. 

“Биз ўз фикримизни аниқ айтмоқчимиз: Михаил Саакашвили ўзининг эҳтимолий заҳарланишида Грузия расмийларини айбламайди”, дейилади хабарда. 

Сиёсатчининг онаси Саакашвилининг соғлиғи билан боғлиқ мавзуни сиёсийлаштирмасликка чақирди. Унинг таъкидлашича, ҳозирда Грузиянинг собиқ президентининг ҳаёт ва мамот масаласи ҳал қилинмоқда. 

Гиули Аласания сиёсатчининг аҳволи ёмонлашаётганини қўшимча қилди. Унинг сўзларига кўра, Саакашвили энди мамлакат сиёсий ҳаётида иштирок этиш ниятида эмас. 

Жорий йилнинг 28 ноябрь куни сиёсатчининг адвокати Шалва Хачапуридзе Саакашвилининг танасида маргимуш излари топилгани ҳақида хабар берди. 

Саакашвили 2021 йил 1 октябрда Грузияда ҳибсга олинган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Михаил Саакашвили

Баҳолаганлар

84

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг