Саакашвилида 17 та касаллик аниқланди
Олам
−
12 Август 2022
8013Грузия собиқ Президенти Михаил Саакашвилининг укаси Георгийнинг айтишича, шифокорлар ҳозирда клиникада ётган сиёсатчига 17 хил ташхис қўйишган.
“У жуда заиф. Маълум бўлишича, сўнгги икки-уч кун ичида унга яна учта ташхис қўйилган, Грузияда унинг аҳволи яхшиланмаяпти. Вазиятни ўрганиш ва имкон қадар тезроқ чет эл клиникасига олиб боришни ташкил қилиш учун хорижлик мутахассислар келишини кутмоқдамиз. Адашмасам, унга 14 та ташхис қўйилган ва охирги кунларда яна учтаси қўшилган”, дейди у журналистларга.
Унинг сўзларига кўра, собиқ Президент аслида овқат емайди, клиникага ётқизилганидан бери у 11 килограммга озган.
Саакашвили Тбилисидаги клиникалардан бирида даволанмоқда. У узоқ вақт очлик эълон қилгани учун, аҳволи ёмонлашган.
Собиқ Президент 2021 йил 1 октябрда Грузияда ҳибсга олинган, унга нисбатан бир қанча жиноий ишлар бўйича тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Сиёсатчи банкир Сандро Гиргвлиани ўлдирилиши ва депутат Валерий Гелашвилининг калтакланиш ишлари бўйича сиртдан судланган. Биринчи ҳолатда Саакашвили уч йилга, иккинчисида олти йилга озодликдан маҳрум этилган. Бундан ташқари, у 2007 йил 7 ноябрдаги мухолифат митингини тарқатиш, “Имеди” телекомпаниясининг вайрон қилиниши ва давлат бюджетидан маблағларни ўғирлаш ишлари бўйича айбланувчига айланди. Бу ишлар ҳали ҳам судларда кўриб чиқилмоқда. Бош вазир Ираклий Гарибашвили Саакашвили узоқ вақт қамоқда қолиши, у бутун муддатини ўташини таъкидлаган.
LiveБарчаси