Саакашвили овқат емаса, биз уни мажбурлай олмаймиз – Адлия вазирлиги
Олам
−
04 Июль 2023
10663Грузиянинг собиқ президенти Михаил Саакашвили ўзи учун яратилган барча шароитларга қарамай, тўлиқ овқатланишдан бош тортишда давом этмоқда. Бу ҳақда Грузия Адлия вазири Рати Брегадзе брифингда маълум қилди.
"Маҳбус Саакашвили ҳалигача даволаниш курсига тўлиқ риоя қилмаяпти ва шифокорлар тавсия қилган овқатни истеъмол қилмаяпти. Биз маҳбуснинг ва унинг соғайиб кетишидан чин дилдан манфаатдор бўлган одамларни, илдизи йўқ бўлиб кетган ҳийла-найранглар ўрнига, шифокорлар тавсияларига амал қилишга, шифокорлар айтганидек миқдорда ва бир хил турдаги таомларни истеъмол қилишга чақирамиз”, дейди у.
Вазирнинг айтишича, Саакашвили ўзига зарар этказиш билан шуғулланяпти
Унга кўра, собиқ президентнинг соғлиғи ўз қўлида, агар одам ўз хоҳиши билан даволанмаса ва фақат ўзи хоҳлаган таомни истеъмол қилса, вазирлик уни еб-ичишга ёки даволанишга мажбурлай олмайди.
Вазирнинг таъкидлашича, Саакашвили истиқомат қилаётган “Вивамед” клиникасида унга барча шароитлар яратилган ва унинг барча ҳуқуқлари ҳурмат қилинади.
4 июль куни Саакашвили Тбилиси шаҳар судининг 2007 йилдаги митингни тарқатиб юбориш бўйича иши юзасидан бўлиб ўтган суд мажлисида видеоалоқа орқали иштирок этди. Суд залига қўйилган экранда собиқ президент ўта оғир вазиятда кўриниш бергани айтилмоқда.
Собиқ президент Грузияга 2021 йил октябрь ойида бўлиб ўтадиган муниципал сайловлардан бир кун олдин яширинча келган, шундан сўнг у ҳибсга олиниб, Рустави шаҳридаги қамоқхонага жойлаштирилган. У бир нечта жиноий ишларда айбланмоқда. 2022 йил май ойида соғлиғи ёмонлашгани сабабли у Тбилисидаги "Вивамед" хусусий клиникасига олиб кетилган ва у шу кунгача ўша ерда қолмоқда. Грузия расмийларининг позицияси шундан иборатки, Саакашвили қамоқдан чиқиш учун ўзини оғир аҳволда деб кўрсатмоқда.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь