Саакашвили кечирим сўради 

Олам

image

Грузиянинг собиқ Президенти Михаил Саакашвили Грузия чегарасини кесиб ўтишда унга ёрдам бергани учун ҳибсга олинган одамлардан кечирим сўради. Бугун, 13 январь куни Тбилиси шаҳар суди Саакашвилининг чегарани ноқонуний кесиб ўтиши бўйича навбатдаги суд мажлисини ўтказди.  

“Аввало, мен уларга одобли эканликлари учун раҳмат айтмоқчиман ва ўз меҳнати билан кун кечираётган бу одамлар мен сабаб бир неча ой ютқазганликлари учун узр сўрайман. Яна бир бор узр сўрайман, одамлар мен туфайли жабр чекди, бу одамлар қандайдир тарзда эзилишини хоҳламас эдим”, деган Саакашвили. 

Саакашвили ватанига қайтгач, Грузия ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари Элгуджа Цомая, Георгий Нариманидзе, Зураб Цоцория ва Шалва Цоцорияни Саакашвилининг Грузия чегарасини ноқонуний кесиб ўтиши ва мамлакат бўйлаб ҳаракатланишига ёрдам берганликда айблаб ҳибсга олган. 

Маълумот ўрнида, Саакашвили ўтган йилнинг 1 октябрь куни Грузияда ҳибсга олинди. Грузияда у банкир Сандро Гиргвлианининг ўлдирилиши ва депутат Валерий Гелашвилининг калтакланиши бўйича ишлар юзасидан сиртдан судланган эди. Биринчи ҳолатда Саакашвили уч йилга, иккинчисида олти йилга озодликдан маҳрум этилган.

Бундан ташқари, у 2007 йил 7 ноябрдаги мухолифат митингини тарқатиш, “Имеди” телекомпаниясидаги талончилик ва давлат бюджети маблағларини ўғирлаш билан боғлиқ ишларда иштирок этмоқда, улар ҳали ҳам судларда кўриб чиқиляпти.  

Грузия расмийлари Саакашвилини озод қилишдан бош тортмоқда. Бош вазир Ираклий Гарибашвилининг айтишича, собиқ Президент узоқ муддат қамоқда қолади, у бутун муддатини ўтайди.


Мақола муаллифи

Теглар

Саакашвили

Баҳолаганлар

339

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг