Сэр Алекс Фергюсон судга чақирилди

Спорт 6150
image

“Манчестер Юнайтед”нинг собиқ бош мураббийи сэр Алекс Фергюсон жамоанинг собиқ футболчиси Райан Гиггз маъшуқаси ва унинг синглисини ургани бўйича очилган суд ишига гувоҳ сифатида чақирилди.

Шунингдек, “Манчестер Юнайтед”нинг собиқ ҳимоячиси Гари Невилл ва клубнинг собиқ ижрочи директори Дэвид Гилл ҳам гувоҳ сифатида чақирилган.

Гап шундаки, 48 ёшли Гиггз ўзининг собиқ севгилиси Кейт Гревилл ва унинг синглиси Эмма Гревиллга тан жароҳати етказишда айбланмоқда. Суд Манчестер шаҳридаги “Кроун” суд залида 10 кун давом этади. Мазкур суд жараёнларида 7 та эркак ва 5 та аёл гувоҳлик сифатида иштирок этади, деган "Independent" нашри.

Маълумот учун, Райан Гиггз 1987 йил 14 ёшлигида “Манчестер Юнайтед” футболчисига айланган ва 24 йил “қизил иблислар” шарафини ҳимоя қилган.

Иброҳим Давронов

.
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 172
Рейтинг: 3
t
×