Рузахунов Бишкекка қайтарилди. Қирғизистон Қозоғистонда икки қурбон берди

Олам

image

Қозоғистонда ҳибсга олинган қирғизистонлик жазз мусиқачиси Викрам Рузахунов кеча, 10 январь куни ватанига қайтарилди. 

У кеча “Оқ-Жол” назорат-ўтказиш пунктида чегарани кесиб ўтган. 

Журналистлар ва фаоллар уни назорат-ўтказиш пунктида бир неча соат кутишди, лекин Рузахунов билан учраша олишмаган. Мусиқачи назорат пунктидан консуллик машинасида олиб кетилган. 

Аввалроқ, Қозоғистон оммавий ахборот воситаларида мусиқачи қўлга олингани, у мамлакатга митингда қатнашиш учун пул эвазига келгани ҳақида хабар чоп этилган эди. 

Мусиқачининг сўзларига кўра, "номаълум шахслар" унга пул учун митингда қатнашишни таклиф қилишган. Бу Қирғизистонда катта норозиликларга сабаб бўлди. 

Қирғизистон расмийлари Рузахуновнинг ҳибсга олиниши муносабати билан Қозоғистонга нота юборган эди. Бу ҳақда Қирғизистон Вазирлар Маҳкамаси раиси ўринбосари – Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раиси Қамчибек Ташиев маълум қилди. 

Яқинларининг сўзларига кўра, қирғизистонлик мусиқачи Викрам Рузахунов Олма-отада тез-тез гастролларда бўлган. Янги йил арафасида уни Олмаотага таклиф қилишган ва концерт дастурларини уюштиришган. 

Қирғизистон Республикаси Миллий хавфсизлик давлат қўмитасига кўра, Қозоғистондаги тартибсизликлар чоғида икки қирғизистонлик ҳалок бўлган. 

Мамлакатнинг хавфсизлик идоралари, Ташқи ишлар вазирлиги ва Ички ишлар вазирлиги вакили бўлган ваколатли тузилмалари қозоғистонлик ҳамкасблари билан Қирғизистон фуқаролари сонига аниқлик киритиш масаласида тегишли икки томонлама алоқаларни давом эттирмоқда.  

“Жорий йилнинг 10 январ куни кечки ҳолатга кўра, ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари томонидан ўтказилган тергов-процессуал чора-тадбирлар натижаларига кўра тартибсизликлар вақтида Қирғизистон Республикасининг 5 нафар фуқароси қўлга олингани, 2 нафар Қирғизистон фуқароси ҳалок бўлгани аниқланди. Уларнинг қариндошлари билан алоқа ўрнатилди”, дейилади хабарда.


Мақола муаллифи

Теглар

Қирғизистон Қозоғистондаги вазият Викрам Рузахунов

Баҳолаганлар

482

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг