Руслар Харьковдан чекина бошлади
Олам
−
14 Май 2022
40848Рус қўшинлари Харьковни куч билан тортиб ололмади. Улар шаҳар чеккасидан чекиниб, Россия-Украина чегараси томон ҳаракатланмоқда. Бу ҳақда шаҳар мэри Игорь Терехов BBC билан суҳбатда маълум қилди.
Тереховнинг сўзларига кўра, руслар фақат бир марта шаҳарнинг кичик бир қисмини эгаллашга муваффақ бўлган, аммо у ерда узоқ вақт қолмаган.
“Руслар Харьковни доимий равишда ўққа тутди, чунки улар шаҳарга жуда яқин эди. Бироқ, Харьков ҳудудий мудофааси ва Украина Қуролли кучларининг саъй-ҳаракатлари туфайли руслар шаҳар ҳудудидан узоққа, Россия чегараси йўналиши бўйича чекинди”, дейди Терехов.
Унинг таъкидлашича, ҳозир шаҳар тинч, одамлар аста-секин ортга қайтмоқда. Россия тажовузи натижасида кўплаб турар-жой бинолари вайрон бўлган ёки зараланган, шунинг учун келажакда улкан реконструкция ишлари олиб борилиши керак.
LiveБарчаси