Руслар гўштни етарлича истеъмол қилишни тўхтатди
Бу қизиқ
−
06 Апрель 2021
9577Пандемия даврида даромадларнинг пасайиши Россия аҳолисини истеъмолчилар имкониятлари зинапоясидан бир поғона пастга қадам ташлашга мажбур қилди. 2020 йил охирида мамлакатда мол гўшти истеъмоли 3,4 фоизга камайди ва сўнгги 10 йил ичида минимал даражага тушиб кетди.
Миллий гўшт ассоциацияси раҳбари Сергей Юшин COVID-19 чекловлари сабаб истеъмолчилар оқсилларнинг арзон турларини, шу жумладан парранда ва чўчқа гўштини танлаганларини таъкидлаган.
Россияда 2 миллион одамни ишсиз қолдирган иқтисодий инқироз, озиқ-овқат нархларининг 5 йиллик рекорд даражасида кўтарилиши Россия истеъмолчиларининг оилавий бюджетларига икки баравар зарба берди.
Росстат маълумотларига кўра, русларнинг доимий даромадлари 3,5 фоизга камайган ва 10 йил олдинги ҳолатга қайтган.
Статистик маълумотларга қараганда, биринчи чоракда 146 миллион Россия фуқароси ойига ўртача 31,2 минг рубль, иккинчи чоракда 32,8 минг рубль, учинчисида 35 минг рублга яшаган. Амалдаги валюта курси бўйича бу кунига тахминан 14 долларни ташкил этади.
Инқироз шароитида камбағаллар сони 1,2 миллион фуқарога кўпайган. Ҳамда учинчи чорак охирига келиб аҳолининг 12,8 фоизини яъни 18,8 миллион кишини камбағаллар ташкил қилган.
Агар сўнгги 7 йил ичида иш ҳақи деярли 17 минг рублга ошган бўлса, демак буни доллар билан ҳисоблаганда меҳнатга яроқли аҳолининг даромади 27 фоизга камайган.
Юлдуз Aбдурашидова
LiveБарчаси