Рус армиясида ўқ-дори тугамоқда – АҚШ Мудофаа вазири

Олам

image

Россия армиясида ўқ-дори тугаб бормоқда ва рус аскарлари жангларда катта йўқотишларга дучор бўлмоқда. Бу ҳақда АҚШ Мудофаа вазири Ллойд Остин бугун, 20 январь куни АҚШнинг Германиядаги Рамштейн ҳарбий базасида ўтказилган Украинага навбатдаги мудофаа пакетини тақдим этишга бағишланган йиғилишда маълум қилди.

Ллойд Остиннинг сўзларига кўра, Москва “фожиали ва кераксиз” ҳарбий босқинни техник жиҳатдан таъминлаш учун бир қатор шерикларига таянишига тўғри келмоқда. Хусусан, Эрон ва Шимолий Корея Россиянинг шундай ҳамкорларидандир. Аммо мазкур икки давлат ҳануз Россияга ҳарбий таъминот етказиб берганини тан олмаган.

Эрон ҳукумати аввалроқ Киев ва АҚШ разведкасининг Россия ўз ҳужумларида Эронда ишлаб чиқарилган камикадзе дронларидан фойдаланаётгани ҳақидаги даъволарни рад этган эди. Теҳрондаги раҳбарият Россияга дронлар етказиб бериш билан боғлиқ ҳолат “содир бўлмаган ва бўлмаслигини” айтган эди.

Эслатиб ўтамиз, АҚШ Шимолий Кореяни ҳам Россияга Украина уруши учун артиллерия снарядларини яширин равишда етказиб берганликда айблаган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг