Руҳоний Сочига боради

Жамият 2221
image

Эрон Ислом Республикаси Президенти Ҳасан Руҳоний 14 август куни Сочида Россия, Эрон ва Озарбайжоннинг уч томонлама саммитида иштирок этади, дея хабар бермоқда “EurAsia Daily”. 

Россия, Эрон ва Озарбайжон Президентлари Владимир Путин, Ҳасан Руҳоний ва Илҳом Aлиев иқтисодиётнинг турли соҳаларида, шунингдек, минтақавий алоқаларда уч томонлама ҳамкорликнинг барча жиҳатларини муҳокама қилади. 

Уч давлат раҳбарлари саммит якунлари бўйича қўшма баёнот беради. Эрон президенти Сочи саммити доирасида россиялик ва озарбайжонлик ҳамкасблари билан ўзаро манфаатли масалалар бўйича алоҳида учрашувлар ўтказади. 

Биринчи Россия-Эрон-Озарбайжон саммити 2016 йил август ойида Бокуда бўлиб ўтганди. Иккинчиси 2017 йил ноябрь ойида Теҳронда ўтказилган.
 

Qalampir.uz Tahririyati
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 17
Рейтинг: 3.1
t
×
×