РШТЁИ маркази Қашқадарё филиалига янги директор тайинланди

Жамият

image

Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Қашқадарё филиалига янги директор тайинланди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар бермоқда. 

Маълум қилинишича, Қашқадарё вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келган Дониёр Шодиевич Турсунов Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Қашқадарё филиалига директор этиб тайинланган. 

Тиббиёт фанлари номзоди Дониёр Турсунов бунгача Республика ихтисослаштирилган кардиология маркази Қарши филиали директори, Китоб туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи каби масъул лавозимларда ишлаган. 

Шунингдек, 54 ёшли мутахассис 2017 йилда ҳам Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Қашқадарё филиали директори лавозимида фаолият юритган.


Мақола муаллифи

Теглар

Дониёр Турсунов

Баҳолаганлар

24

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар