Ротшильдлар сулоласининг йирик банкир аъзоси вафот этди

Олам

image

Француз банкири Барон Бенжамин де Ротшильд Швейцарияда, 57 ёшида вафот этди. Бу ҳақда бугун, 16 январь куни “Agence France-Presse” бароннинг оиласига асосланиб хабар берди.

“Ариане де Ротшильд ва унинг қизлари Бенжамин де Ротшильднинг ўлими ҳақида хабар берди. Бу – улар учун жуда қайғули”, дея хабар берди агентлик.

Маълум қилинишича, банкирнинг ўлимига юрак хуружи сабаб бўлган. У 15 январь куни Швейцариянинг Преньи шаҳридаги қароргоҳида вафот этган.

Де Ротшильд 1963 йилда Франциянинг Нёйи-сюр-Сен шаҳрида, Ротшильдлар молиявий сулоласининг аъзоси Эдмонд де Ротшильд оиласида туғилган. Бенжамин 1997 йилдан бери “Edmond de Rothschild Holding” хусусий банк ва активлар гуруҳини бошқарадиган “Edmond de Rothschild Holding” директорлар кенгашининг раиси еди. Маълумотларига кўра, гуруҳ активлари тахминан 160 миллиард еврога баҳоланган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

243

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг