Ростовдаги Федерал хавфсизлик хизматига тегишли бинода ёнғин чиқди (видео)
Олам
−
17 Март 2023
3834Кеча, 16 март куни Россиянинг Ростов вилоятидаги Федерал хавфсизлик хизматининг чегара бошқармаси биносида ёнғин содир бўлди. Оқибатда бир киши ҳалок бўлди, яна икки киши яраланди.
Ростов вилояти губернатори Василий Голубевнинг сўзларига кўра, Ростов вилоятидаги Сиеверс кўчаси, 20-уйда Россия ФХХ чегара қўшинининг ёрдамчи хоналарида ёнғин содир бўлганлиги ҳақидаги сигнал соат 12:25 да олинган. У ҳодисага бино ичидаги электр симларининг қисқа туташуви сабаб бўлганини айтган.
“Ёнғин кенгайиб бораётгани ёқилғи-мойлаш материаллари солинган контейнерларнинг портлашига сабаб бўлди. Ёнғин 800 квадрат метр майдонга тарқалди, натижада иккита девор қулаб тушди”, деган губернатор.
ФХХ ҳам мазкур ёнғинга чегара қўшинининг гаражида содир бўлган портлаш ёқилғи-мойлаш материалларининг алангаланиши натижасида содир бўлганини даъво қилган. Яна бошқа бир нашрда гаражда ўқ-дорилар портлагани, шундан кейингина ёнғин келиб чиққани хабар қилинган.
Воқеа гувоҳларидан бири маҳаллий вақт билан соат 16:00 га келиб ёнғин хавфи бартараф этилгани, аммо ҳали тўлиқ ўчирилмаганини билдирган. Воқеа жойига яқинлашиш ва кириш йўллари полиция машиналари билан тўсиб қўйилган. Ёнғинга яқин жойда яшовчи ва ишлаётган бир гуруҳ кишининг айтишича, улар тўсатдан оддий иш кунининг ўртасида катта портлаш овозини эшитган. Баланд овоздан қўшни уйларнинг деразалари силкиниб кетган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь