Россиянинг Европа Кенгаши Парламент ассамблеясидаги тақдири ҳал бўлди
Олам
−
18 Май 2019
4761Европа Кенгашининг Вазирлар қўмитаси (ЕКВҚ) Хельсинкида ўткан музокаралар якунида Россия Европа Кенгашининг Парламент ассамблеясида (ЕКПА) қолиши керак деган тўхтамга келди. Бу ҳақда Германия ташқи ишлар вазири Хайко Масс шундай баёнот берди.
“Яхшиямки, биз Россиянинг Европа Кенгашининг Парламент ассамблеясида қолиши тўғрисида келишувга эриша олдик. Бу миллионлаб россияликлар инсон ҳуқуқлари бўйича Европа судларидан ёрдам сўраши учун муҳим”, деган вазир Хайко Масс ижтимоий тармоқдаги саҳифасида.
ЕКВҚ аризасини келаси ҳафта Ассамблея бюорcи кўриб чиқади. Шундан сўнг, Россиянинг қайтариш учун миллий делегациялар ҳуқуқлари тўғрисида ўзгартиришлар киритиш керак бўлади. Шундан кейингина Россия ЕКПАнинг ёзда ўтказиладиган сессиясида иштирок этиши мумкин бўлади.
Маълумот учун, Россия 2014 йилда ЕКПАдаги асосий ваколатларидан маҳрум қилинганди, шу билан бирга овоз бериш ҳуқуқидан ҳам. Бунга Қримнинг Россияга қўшиб олиниши сабаб бўлганди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь