Россиянинг яна бир қўшниси хавотирга тушиб қолди

Олам

image

Литва 2023 йилда ҳар хил турдаги қуролларни сотиб олишга 750 миллион евродан ортиқ маблағ сарфлайди. Бу ҳақда бугун, 28 март куни республика Мудофаа вазирлиги маълум қилди.

“2023 йилда қурол сотиб олиш учун ажратилган маблағларнинг умумий миқдори 753 миллион еврони ташкил этади”, дейилади вазирлик баёнотида.

Қайд этилишича, Мудофаа вазирлигининг 2023 йилга мўлжалланган асосий лойиҳалари қисқа ва ўрта масофага мўлжалланган ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари, микро тоифадаги дронлар ва автоматларни харид қилишни ўз ичига олади.

Литва ҳукумати 2023 йилда ҳарбий департамент эҳтиёжлари учун умумий ҳисобда 1,77 миллиард евро ажратган, бу мамлакат ялпи ички маҳсулотининг 2,25 фоизига тўғри келади.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия қурол Литва

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг