Россиянинг Ядро энергетикаси агентлигидаги фаолияти тўхтатилди

Олам

image

Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилотининг (ИҲТТ) Ядро энергетикаси агентлиги Россиянинг тузилмадаги фаолияти тўхтатилганини маълум қилди.

“Россиянинг ИҲТТнинг Ядро энергетикаси агентлигидаги аъзолиги ИҲТТ бошқарув органлари қарорига кўра, 11 апрелдан тўхтатилди. Россия Федерацияси аъзоликни тўхтатиб туриш 11 майдан кучга кириши огоҳлантирилди”, дейилади хабарда.

Россия агентликка 2013 йилда қўшилганди.

Ядро энергетикаси агентлиги Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилотининг ихтисослашган агентлигидир. Агентликнинг бош қароргоҳи Парижда жойлашган.

Ядро энергетикаси агентлиги ҳукуматлараро ташкилот бўлиб, ядро энергетикасининг ҳозирги ҳолати тўғрисида маълумот алмашиш ва тарқатиш учун мўлжалланган кичик форум сифатида Шимолий Америка, Европа ва Осиё-Тинч океани минтақаси мамлакатларини ўз ичига олади. Ҳозирги вақтда 34 давлат (шу жумладан Россия) агентлик аъзоси ҳисобланади, Ҳиндистон ва Хитойагентликнинг стратегик ҳамкорларидир.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

341

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг