Россиянинг Украинага босқини бутун дунё иқтисоди учун қимматга тушди

Олам

image

Жаҳон савдо ташкилоти (ЖСТ) Украинадаги уруш оқибатлари туфайли 2022 йилда жаҳон ялпи ички маҳсулоти ўсиши бўйича прогнозини қайта кўриб чиқди. Бу ҳақда ташкилот баёнотида маълум қилинган

“Жаҳон ялпи ички маҳсулотининг бозор курси бўйича 2022 йилда 2,8 фоизга ўсиши кутилмоқда, бу аввалги 4,1 фоиз прогноздан 1,3 фоизга паст”, дейилади баёнотда. 

Маълумотларга кўра, ўсиш 2023 йилда 3,2 фоизга бўлиши кутилмоқда. Бу 2010-2019 йиллардаги 3 фоиз ўсишга яқин кўрсаткич. 

ЖСТ, шунингдек, 2022 йил учун глобал савдо ўсиши прогнозини 4,7 фоиздан 3 фоизгача туширган. Украинадаги урушдан ташқари, Хитойда COVID-19 тарқалишининг олдини олиш учун жорий қилинган карантин товар биржасига таъсир кўрсатмоқда. Ушбу чора "таъминот занжири босими юмшаб бораётган бир пайтда денгиз савдосини яна бир бор бузиши" айтилмоқда. Бу яна ишлаб чиқариш ресурсларининг танқислигига ва инфляциянинг ошишига олиб келиши мумкин.

ЖСТ бош директори Нгози Оконжо-Ивеала Украинадаги вазият, айниқса, қашшоқ мамлакатларга таъсир қилишини айтган. Бу кам даромадли мамлакатларда озиқ-овқатга сарфланадиган харажатлар билан боғлиқ, чунки ҳозирда Россия ва Украина озиқ-овқат таъминотида асосий ўринларни эгаллайди. Бунинг олдини олиш учун эса савдони кенгайтириш зарур. 

Газ нархининг ошишига келсак, бу жараён АҚШдан кўра кўпроқ Европага таъсир қилади.

Бундан ташқари, ташкилот Мустқил Давлатлар Ҳамдўстлигига аъзо давлатларда ишлаб чиқариш ҳажми 7,9 фоизга, импорт эса 12 фоизга қисқаришини башорат қилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

397

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг