Россиянинг учта шаҳарига қўшимча чартер рейс амалга оширилади
Жамият
−
08 Октябрь 2020
5260Uzbekistan Airways авиакомпанияси 2020 йил 16 октябрда Қозондан, 2020 йил 17 октябрда Самарадан ва 2020 йил 20 октябрда Новосибирскдан Тошкентга қўшимча чартер қатновлари амалга оширилиши тўғрисида хабар берди.
Россия шаҳарларидан Ўзбекистонга ҳаво қатновига Ўзбекистон, Россия ва Қирғизистон фуқароларига ПЗР текширувидан ўтганлиги тўғрисидаги маълумотномани (қатнов жўнашидан олдин камида 72 соатдан кўп бўлмаган муддатда амал қилувчи) мажбурий равишда тақдим этиш шарти билан рухсат берилади.
Қайд этилишича, ПЗР маълумотномасига эга бўлмаган йўловчилар авиакомпаниянинг парвозларига қўйилмайди.
Аввалроқ, Uzbekistan Airways парвозлар вақтида ижтимоий масофани сақлаш имкони бўлиши учун қўл юки миқдорини камайтиргани ҳақида хабар берган эдик.
LiveБарчаси