Россиянинг Сумига ҳужумида уч киши ҳалок бўлди

Олам

image

Бугун, 24 июнга ўтар кечаси Украинанинг Суми вилоятининг Верхнесироватская маҳалласида Россия дронлари ёрдамида уюштирилган йирик ҳужуми оқибатида камида уч киши ҳалок бўлди: эркак, аёл ва саккиз ёшли бола. Бу ҳақда вилоят ҳарбий бошқармаси раҳбари Олег Григоров хабар берди.

Боланинг жасади вайрон бўлган уй вайроналари остидан чиқарилгани айтилади. Марҳумлар турли оилалардан бўлган, лекин бир кўчада яшаган. 

Григоровнинг сўзларига кўра, Россия ҳужумидан сўнг вайроналар остидан яна уч киши чиқариб олинган, уларнинг барчаси шифохонага ётқизилган. Улардан бирининг аҳволи оғир.

“Уйлар вайрон бўлган ва зарар кўрган. Зарбалардан кейин ёнғин чиқди. Воқеа жойида қутқарувчилар, шифокорлар ва барча хизматлар ишламоқда. Одамларга зарур ёрдам кўрсатилмоқда”, деб ёзди у.

Харьков вилоят ҳарбий бошқармаси раҳбари Олег Синегубов ҳам 24 июнга ўтар кечаси Россия дронларининг ҳужуми ҳақида гапирди. Харьковнинг Немишлянский туманида Россия учувчисиз самолётининг ерга урилгани оқибатида уй деразаларининг ойналари шикастланган.

Синегубовнинг сўзларига кўра, Немишлянский туманидаги фуқаролик корхонаси ҳудудига жами учта “қулаш” қайд этилган. Гап айнан қайси корхона ҳақида кетаётгани очиқланмаган.

Ўз навбатида, Харьков мэри Игор Терехов Telegram’да 24 июнга ўтар кечаси Россия шаҳарга еттита Shahed дронлари билан ҳужум қилгани ҳақида хабар берди.

“Бири портламай қулади, қолганлари учта жойга тегди – улардан иккитаси Немишлянский туманидаги хусусий секторда, биттаси Салтовскийдаги фуқаролик корхонасида”, деб ёзди у.

Тереховнинг сўзларига кўра, Россия ҳужуми оқибатида уч киши жароҳатланган.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия Украина Харьков Суми Олег Синегубов

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг