Россиянинг Су-34 самолёти Шимолий Осетияда ҳалокатга учради

Олам

image

Россия Федерацияси таркибидаги Шимолий Осетия Республикасида Россия Аэрокосмик кучларининг Су-34 самолёти ҳалокатга учради. Бу ҳақда Россия Мудофаа вазирлиги маълум қилди.

“Шимолий Осетия-Алания Республикасида тоғли ҳудудда Россия Аэрокосмик кучларининг Су-34 самолёти режалаштирилган ўқув парвози вақтида ҳалокатга учради. Самолёт кимсасиз ҳудудга қулаган. Ер юзида ҳеч қандай ҳалокат йўқ. Экипаж ҳалок бўлди”, дейилади вазирлик хабарида.

Билдирилишича, самолёт ҳалокатининг дастлабки сабаби техник носозликдир.

"Россия Аэрокосмик кучлари комиссияси авиаҳалокат содир бўлган жойга учиб кетди", деб таъкидлади вазирлик.

Маълум қилинишича, самолёт бортида икки нафар учувчи бўлган.

Эслатиб ўтамиз, 8 июнь куни эрталаб Россия ҳаво ҳужумидан мудофаа кучлари Шимолий Осетия ҳудуди узра Украина учувчисиз учиш аппаратини уриб туширганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия Су-34 Шимолий Осетия

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made