Россиянинг ракеталар учун мўлжалланган самолёти янги рекорд ўрнатди

Олам 9330
image
-

Россиянинг ракеталарни ташиш ва учириш учун мўлжалланган “Ту-160” самолёти ҳавода 25 соат учиб, янги рекорд ўрнатди. Бу ҳақда “Sputnik Arabic” хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, самолёт парвози иккита “Ту-160” самолёти хавфсизлик хизмати ходимларининг мунтазам парвозда бўлган вақтда амалга оширилди. Парвоз 25 соатдан ортиқ давом этиб, янги рекорд ўрнатилган. Учувчилар ҳавода жами 20 минг километрдан кўпроқ масофани босиб ўтган. Самолёт парвози пайти ҳавода 3 марта ёнилғи қуйиш операцияси амалга оширилган.

АҚШнинг “The National Interest” ҳарбий журналининг “Ту-160” самолётига бағишланган мақоласида “Оқ оққуш” номи билан танилган ушбу “темир қуш” ракеталар юкланган улкан юк машинасига ўхшайди.

Журнал “Ту-160” самолёти энг катта ва оғир бомбардимончи самолёт экани ва Aмериканинг “B-1” бомбардимончи самолёти ҳажм жиҳатидан ундан кичиклигини қайд этган. “Ту-160“ самолётининг афзалликларидан бири шундаки, у Мач 2 тезлигидан (овознинг Мач тезлиги) фойдалана олади.

Сардор Тўланбоев

.
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 465
Рейтинг: 2.9
t
×