Россиянинг Мисрдаги элчиси вафот этди

Олам 1990
image

Россия Федерациясининг Миср Араб Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Сергей Кирпиченко бугун, 2 сентябрь куни  Қоҳирада вафот этди, деб хабар беради РИA Новости. 

Элчи 68 ёшда эди. Ташқи ишлар вазирлигига кўра,  тез орада таъзиянома эълон қилинади.

2011 йил сентябр ойида Кирпиченко Мисрдаги элчи ва Aраб давлатлари лигасида вақтинча ваколатли вакил  бўлган. Бунгача у БAA, Ливия ва Суриядаги Россия дипломатик ваколатхоналарига раҳбарлик қилган.

Сергей Кирпиченко "Дўстлик" ва "Шон-шараф" ордени билан тақдирланган.
 

Акбаржон Абдураимов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 71
Рейтинг: 2.9
Теглар
Будьте в курсе событий!
×
×