Россиянинг мавжудлиги Ғарбни ғазаблантиради – Песков

Олам 7939
image

Коллектив Ғарб Россия ўзи хоҳлагандек яшашига йўл қўймаслик учун ҳамма нарсага тайёр. Бу ҳақда Россия Федерацияси Президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков айтиб ўтди.

“Баъзида шундай туюладики, Россиянинг мавжудлигининг ўзи Ғарбнинг ғазабига сабаб бўлади ва улар бизни ўзимиз хоҳлаганча ривожланиб, ўзимиз хоҳлагандек яшашимизга тўсқинлик қилиш учун ҳамма нарсага тайёр”, дейди у.

Песковнинг таъкидлашича, Россия камида бир неча ўн йил давомида кейинги авлодга янги имкониятлар яратиш учун ривожланмоқда, ривожланиш суръатларини оширмоқда, инқирозга дош беришга ҳаракат қилмоқда, инқирозни янгиланиш, яхшиланиш ва ривожланиш йўлида ишлатмоқда. 

"Биз ўз манфаатларимизни ҳимоя қилдик. Чунки шахс каби давлатнинг ҳам ўз манфаатлари бор. Агар давлат қатъият кўрсатмаса, давлат борлиқнинг асосий масалаларида принципиаллик кўрсатмаса, бу давлат ўз мустақиллигини, суверенитетини, мустақил фикрлаш, қарор қабул қилиш, ўзи хоҳлаган йўналишда бориш қобилиятини йўқотади”, дейди матбуот котиби.

Песковнинг сўзларига кўра, Россия коллектив Ғарбга ракета ва қуролларини мамлакат чегаралари яқинида портлатиши, НАТО кенгайиши ёқмаётгани ҳақида бор овозда айтишга ҳаракат қилмоқда. Бундан Россия хавф сезмоқда ва буни қилмаслик учун Ғарбни умумий қитъада хавфсизликнинг янги тамойиллари бўйича келишиб олишга таклиф қилмоқда, иқтисодиётда, савдода камситиш чоралари бўлмаслиги учун тинч-тотувликда яшаш ҳақида келишиб олишни сўрамоқда.

"Аммо улар бизни унчалик тинглашмади, чунки дунёда жуда кучли рақобат бор ва умуман Ғарб пирамида кўринишидадир. Унинг тепасида, бошқарув марказида Қўшма Штатлар жойлашган”, дея қўшимча қилган матбуот котиби.

Песковнинг айтишича, Россия Ғарб қарама-қаршилигига дош беради, бунинг учун унда ҳамма нарса бор.

Диёра Абдураҳмoнова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 272
Рейтинг: 2.9
t
×